Агрокимё ва маҳсулот сифати лабораторияси

0
355

Агрокимё ва физиология лабораториясига 1939 йилда Успенская Г.Ф. асос солди. Алмашлаб экишда ўғитлар тизимини ишлаб чиқди ва сабзавот, картошка экинлари физиологиясига озиқ модда ҳамда сув режимини таъсирини ўрганди.

Лабораторияга 1958 –1961 йилларда қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Н.Л.Зглинская раҳбарлик қилган. Ушбу даврда лабораторияда катта илмий ходимлар А.В.Островская, Ф. Банасис  фаолият олиб боришган.

Лабораторияда илмий изланишларни кенгайиши натижасида у иккига ажратилди: агрокимё лабораторияси ва ўсимликлар физиологияси лабораторияси.  1961-1966 йилларда биология фанлар доктори Аболина Галина Ивановна, 1966 – 1994 йилларда қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Умаров Хуршид Зуфарович, 1994–1995 йилларда биология фанлар номзоди Қ.И.Байтўраев, 1994–2006 йилларда қишлоқ хўжалик фанлар номзоди М.Хайдаров агрокимё лабораторияси мудири лавозимларида фаолият олиб борганлар.

Лабораторияда Л.А.Чебушкина, А.Х.Лалаян, А.Тошхўжаев, М.Умарова, Д.Фатхуллаев, А.А.Турсунметов, Т.Икромов, Е.Алламбергенов, Х.Караходжаева, Ш.Икромов, Б.Мухамедханов, А.Каримов, Х.Таллаев  ва  бошқалар сабзавот, полиз, картошка экинларини озиқлантириш тизимини, маҳаллий ва маъданли ўғитларни тупроқ унумдорлиги, махсулот ҳосили ва сифатига таъсирини ўрганишган ва ишлаб чиқаришга кенг тадбиқ этишган.

            Биология фанлари нозоди Н.Атауллаев 1961-1965 йилларда, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Мўминов Турғун Гулямович 1966–1995 йилларда физиология лабораторияси мудири лавозимида фаолият олиб борганлар. Лабораторияда Р.С.Рахимова, В.В.Бережнова, М.Сагдуллаев, Ф.Азимов, А.Абидов, Р.Қосимов ва бошқалар сабзавот, полиз, картошка экинларини суғориш тизимини физиологик асоси ва сабзавотчиликда микроэлементлар, ўсув стимуляторларини қўллаш, соғлом ва касал ўсимликлар физиологияси, уруғларнинг  униб чиқиш физиологияси, ўсимликларни маъданли ўғитлар билан озиқланиши физиологиясини ўрганишга катта хисса қўшганлар.

1980 йилда сифат лабораторияси очилди. Унга биология фанлари номзоди А.И.Нуридинов мудир лавозимида фаолият олиб борган. 1986 йилдан лабораторияга  биология фанлари доктори В.Бережнова раҳбарлик қилган.

Лабораторияда А.Хажиханов, Р.Қодиров, М.И.Мурей, С.Васиханова, К.Шодмонхўжаев, А.Ю.Каримов, С.Н.Икрамова ва бошқалар томонидан сабзавот, полиз, картошка экинларининг минерал ўғитлар билан озиқланиш тизими яратилди.

Физиология ва сифат лабораториясига биология фанлари доктори Валентина Васильевна Бережнова   1995 йилдан мудир лавозимида фаолият олиб бормоқда. Лабораторияда илмий ходимлардан Караходжаева Хамида, Мамбетшарипова  Гулноза ва лаборантлар Аюпова Гуландон, Камолова Нурималар  ҳамжихатлик билан фаолият кўрсатмоқдалар.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here