Иссиқхона сабзавотчилиги лабораторияси

0
394

Ёпиқ майдонларда сабзавотчилик лабораторияси агротехнология ва механизация бўлими таркибида 1935 йилда ташкил топган. 1962 йилдан ёпиқ майдонларда сабзавотчилик бўлими ташкил этилган ва унга 1971 йилгача қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Волков В.Я. раҳбарлик қилган. Бу давр мобайнида парникларда кўчат ва сабзавотлар етиштириш усуллари ишлаб чиқилган.  Жумладан:

– парник  майдонларида юқори сифатли кўчатлар хамда эртаги сабзавот етиштиришнинг интенсив усуллари бўйича таклифлар тайёрланган;

– парникларда иситилган  ва совуқ кўчатхоналарда  ҳар хил схемада экин етиштириш бўйича агроиқтисодий асослар тақдим этилган;

– гўнг тайёрлашни икки маротаба камайтириш имконини берувчи, парникларни каналлар орқали иситиш бўйича тавсиялар берилган;

– гуруч қобиғи субстратида уруғдан етиштирилган карам ва помидор кўчатларини тайёрлаш усуллари ишлаб чиқилган ва бу субстрат асосида оддий хандакларда сабзавот етиштириш бўйича тавсияномалар тайёрланган.

Ёпиқ майдонларда сабзавотчилик бўлимига 1972-1991 йилларда қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Бакурас Н.С. раҳбарлик қилган. Бу йиллар давомида Бакурас Н.С. раҳбарлигида илмий ходим ва аспирантлар жамоаси Н.П.Пушкарская, Луценкова К.К., Лучинина Е.Г., Победоносцева Н.И., Латипова С., Лян Е.Е., Катанов Д.Б., Умаров Д., Умаров М., Черниш О.Н., Альбеков М., Джуров П.Г., Саттаров У., Джумакличев Д., Нораева Н. ва бошқалар бир қатор самарадор агротехнологик усулларни ишлаб чиқиб ишлаб чиқаришга тақдим этганлар:

– иссиқхоналарда кузги-қишки, қишги-баҳорги ва оралиқ мавсумларда сабзавотларни экиш, парваришлаш, ҳосилни йиғиш бўйича илмий асосланган технологиялар;

– экин тури, нав ва дурагайларни танлаш, уруғни сепиш ва кўчатни экиш муддатлари, ўсимликларни шакллантириш, сув-озуқа тартиботи асосида сабзавот етиштириш технологиялари;

– маҳаллий юмшатувчи материаллар асосида ( чириган қипиқ, гуруч қобиғи, майдаланган похол, каноп ўзаги, пахта ворохи, қум ва ҳ.к) юқори сифатли тупроқ тайёрлаш технологияси ;

– тупроқдаги органик моддалар миқдорига қараб ўсимликларни минерал ўғитлар билан ўғитлаш миқдорлари аниқланган;

– асосий зараркунанда ва касалликларга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган;

-кичик хажмли озуқа мухитида томчилатиб суғориш тизими орқали сабзавот етиштириш технологияси яратилган;

Лабораторияга 1993 йилдан бошлаб  қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Лян Екатерина Евгеневна рахбарлик қилмоқда.

Лабораторияда кичик илмий ходим  Ким Вероника Владимировна, лаборантлар Мирзаева  Лобар, Хосилова Феруза, Тўлабоев Равшанлар ишлашмоқда.

Иссиқхоналар учун помидор  селекция ишлари 1980 йилларда бошланган. Лабораторияда помидорнинг Гулқанд (1988), АВЕ- Мария (1996), Субхидам (2001), Турон (2011),  Марварид (2013) навлари ва Сайхун Ғ1 (2010),  Баҳор Ғ1 (2012) дурагайлари  яратилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here