Картошка селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси

0
238

Дастлаб картошкачилик лабораториясига қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Фонина О.Я. рахбарлик қилган. Ундан сўнг лабораторияга қишлоқ хўжалик фанлари номзодлари Черников П.Ф., Эсанов И.А., биология фанлари номзоди Бойтўраев Қ.И. рахбарлик қилганлар.

Лабораторияда Обидов А, Ризамухамедов Ж, Юнусов Р., Мартиненко А.Г., Б. Ж.Азимов, В.Д.Пряхин,  Ходжаев Ғ., Н.Усмонбеков, Н.Ахмедзянова, М.П.Галицкий, Т.Ражапов, А.И.Нуриддинов, Г.Песцов,  П.Г.Джуров, Б.Азимов, С.Ризаев ва бошқалар илмий изланишлар олиб боришган.

Ўтган асрнинг 40 йилларидан бошлаб картошкачиликка илмий жихатдан эътибор берила бошланган. Картошкани агротехникаси, ерни экишга тайёрлаш, қатор ораларига ишлов бериш, экиш муддатлари, экиш схемаси, озиқлантириш, суғориш муддатлари ва меъёри, касалликларга қарши курашиш  чоралари ўрганилган.

1955 йилда селекционер А.Обидов томонидан Республикада биринчи картошканинг Обидов-2 нави яратилди. Нав 20 йил давомида ишлаб чиқаришда фойдаланиб келинди.

Ўтган асрнинг 80 йилларидан бошлаб институтда картошка селекцияси билан шуғулланиш кучайтирилди. Россиянинг Картошкачилик илмий тадқиқот институтидан 250 та  дурагай  уруғлари келтириб ўрганилди ва селекцион клонлар ажратиб олинди. Натижада Тўйимли (1995), Ақроб (1996), Умид(2001) навлари яратилиб Давлат реестрига киритилди.

Картошка селекциясига эътибор кучайганлигини инобатга олинган холда 1995 йилдан лаборатория картошка селекцияси ва уруғчилиги лабораториясига айлантирилди. Лабораторияга қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Расулов Ахмаджон Исроилович бошчилик қилиб келган. 2016 йилдан катта илмий ходим Турсунов Дилшод Тўхтаевич бошчилик қилмоқда.

Лабораторияда кичик илмий ходимлар Расулов Мухамаджон, Хушвақтов Нурбек, Исмоилов Одилхўжа,  лаборантлар Мусаева Тожиниса, Ғаниева Нигора, Абдуллаев Ахмаджонлар илмий изланишлар олиб боришмоқда.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин картошка селекциясига эътибор кучайтирилиб, Голландия, Германия давлатларидан  нав намуналари келтирилди ва синовдан ўтказилди. Натижада  Голландияни 36 та, Германияни 12 та навлари  Давлат реестрига киритилди. Картошканинг маҳаллий Диёра (2008 ), Кўк сарой (2011  ) навлари яратилди ва Давлат реестрига киритилди.

Институт    2005 йилдан бошлаб Халқаро Картошкачилик Маркази (CIP, Перу) билан селекция ишларини олиб бормоқда. Перудан келтирилган намуналар in vitro ўсимликлари орқали соғломлаштирилган митти туганаклар олиб кўпайтирилди.  Истиқболли клонларни  синаш натижасида Сарнав, Пском, Серхосил навлари яратилди ва 2011-2012 йилларда  Давлат реестрига киритилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here