Низомов Рустам Ахролович – директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

0
327

Низомов Рустам Ахролович – директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, қ.х.ф.д.

Телефон: (0371) 226-85-03

Факс:  226-85-03

Эл.почта: sabpkiti@agro.uz

Қабул кунлари: душанба 1300-1500 гача

Вазифалари:

Институтнинг илмий ва илмий-техникавий фаолиятига доир йўналишларига раҳбарлик қилади, фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишланмаларининг бажарилишини ташкил этади, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш фанининг ривожланишини таъминлайди.

Илмий-тадқиқот ишлари, ишланмалар лойиҳалари ҳамда тадқиқотларнинг мавзулари, мақсади ва вазифаларини шакллантириш ва асослашда қатнашади, уларнинг аҳамияти ва долзарблиги, ҳал этиш йўллари ва усулларини белгилайди.

Соҳага доир илмий-амалий муаммолар бўйича йиллик ва истиқболли режалар лойиҳаларини тузишни ҳамда зарурий техник-иқтисодий асосномалар ишлаб чиқилишини назорат қилади.

Муаммолар бўйича комплекс тадқиқотлар ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилади, уларнинг амалга оширилишида қатнашади, мавзу-режаларининг бажарилиши, бажариладиган ишларнинг юқори илмий даражаси ва сифатини ҳамда уларнинг натижаларидан амалиётда фойдаланилишини таъминлайди.

Ўзига бўйсунувчи таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолиятида мамлакат ва хорижий фан ва техника ютуқларидан, патент ва илмий-ахборот материалларидан, замонавий жиҳоз ва қурилмалар ҳамда ишларни бажаришнинг илғор усулларидан фойдаланишни, бажарилаётган лойиҳаларнинг техник топшириқ, стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мослигини ҳамда ҳамижрочилар, буюртмачилар ва машинасозлик корхоналари билан техникавий ҳужжатларнинг келишилишини таъминлайди.

Лойиҳалар бўйича якуний илмий-техник ҳисоботларнинг расмийлаштирилишни назорат қилади, илмий-техникавий маълумотлар ва бажарилган илмий ишлар ҳисоботларининг юқори ташкилотларга тақдим этилишини, илмий-тадқиқот ишларининг натижаларидан иборат илмий ишлар тўпламининг нашрга тайёрланиши ва таҳририни ташкил этади.

Тадқиқот натижаларини текшириш, ҳамижрочи ташкилотлар билан ишларни бажаришга шартномалар тузиш, бошқа ташкилот ва муассасаларга илмий-услубий ёрдам кўрсатиш ишларига раҳбарликни амалга оширади.

Институт бўлинмаларини зарурий илмий жиҳоз ва материаллар билан таъминлаш бўйича чораларни кўради.

Ўзига бўйсунувчи бўлинмаларда кадрларнинг мақбул жойлаштирилиши ва улардан фойдаланишни, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини таъминлайди.

Ходимларнинг ижодий ташаббускорлигини ривожланишига шароит яратади, ихтиролар ва рационализаторлик таклифларини кўриб чиқиш ва жорий этиш, уларга белгиланган тартибда талабномалар топшириш ва патент ҳамда лицензиялар олиш бўйича ишларга раҳбарлик қилади.

Илмий-техник кенгашга раислик қилади ва унда қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилади.

Илмий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини олиб боради.

Илмий билимлар ва фан-техника ютуқларини тарғиб қилишда, илмий конференциялар, йиғилишлар ва семинарлар ташкил қилишда қатнашади, раҳбарлик қилаётган илмий йўналишлар ишланмаларига тақриз ва хулосалар беради.

Институтнинг асосий илмий-техник фаолиятига доир масалаларни ҳал этишда, тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлаш, тадқиқот ва лойиҳалаш ишларининг таннархи ва муддатларини қисқартириш, илмий тадқиқот ва ишланмаларнинг самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан ишлаб чиқаришда фойдаланишни тезлаштириш, ҳар бир ходимнинг унга топширилган ишига ва жамоа иши натижаларига масъулиятини ошириш, меҳнатни ташкил қилиш ва бошқаришни такомилаштириш, институт фаолиятини ривожлантириш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни амалга оширишда иштирок этади.

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ходимлар ва бўлимларга, функционал вазифаларига кирувчи масалалар бўйича топшириқлар бериш;

Бўлимларда берилган топшириқ ва вазифалар, илмий-тадқиқот ишларининг сифатли бажарилишини назорат қилиш;

Лойиҳа раҳбарларидан уларнинг фаолиятларига алоқадор масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатларни олиш;

Ўзининг функционал вазифаларига кирадиган масалалар юзасидан бошқа ташкилот, муассаса ва корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;

Институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятига тааллуқли қарорлари лойиҳалари билан танишиш ва уларга тегишли таклифлар бериш;

Институт директорига олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

Раҳбариятга илмий ходимларини лавозимга тайинлаш, уларни бошқа жойга ўтказиш ва лавозимдан озод этиш бўйича таклифларни киритиш, фаол ажралиб турадиган ходимларни рағбатлантириш, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини кўриш бўйича таклифлар бериш;

Институт директорига бажарилаётган ишлар билан боғлиқ юз берган барча камчилик ва тартиббузарликлар ҳақида маълумот бериш;

Ўзининг ваколати доирасидаги ҳужжатларга имзо чекиш ва виза қўйиш;

Меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат норматив стандартларига ҳамда жамоа шартномасида назарда тутилган шароитларга мос келадиган иш жойи;

Иш жойидаги меҳнат шароитлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ҳақида тўлиқ ахборот олиш;

Ўз фаолиятига тегишли материаллар ва хужжатларни олиш;

Институт директорига ўз фаолиятига тегишли масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

Иш берувчидан ўз лавозим вазифаларини бажаришда унга ёрдам кўрсатишни талаб этиш.

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун жавобгардир.

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ўз вазифалари ва функцияларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун маъмурият олдида жавоб беради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here