Расулов Фахриддин Фахмуддинович – институт илмий котиби

0
140

Расулов Фахриддин Фахмуддинович –институт илмий котиби

Телефон: (0371) 226-85-03

Факс:  226-85-03

Эл.почта: sabpkiti@agro.uz

Қабул кунлари:   жума  900-1100 гача

       Вазифалари: Илмий-тадқиқот ва ишланмалар йиллик иш режаси ва истиқболда умумлаштириладиган таклифларни тайёрлашга раҳбарлик қилади ҳамда таркибий бўлинмалар, ташкилот ва корхоналар томонидан бажариладиган илмий-тадқиқот ишларининг мавзу-режасини мувофиқлаштиришни амалга оширади.

Белгиланган тадқиқот-мавзу режаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ва институт йиллик ҳисоботларининг тайёрланишини назорат қилади.

Институтнинг асосий иш фаолияти йўналишлари, режалари ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, меҳнатни ташкил қилиш ва бошқаришни яхшилашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштиради.

Илмий ва илмий-техник кенгаш иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади, кенгашда қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ва амалга оширилишини назорат қилади.

Диссертациялар ҳимояси ва илмий даражалар бериш билан боғлиқ материалларни кўриб чиқади.

Илмий ишларни чоп этиш режасига таклифлар тайёрлайди, уларнинг тақриздан ўтишини таъминлайди ҳамда илмий конференциялар, йиғилишлар, семинарлар ва муҳокамалар ўтказишга таклифлар тайёрлайди.

Ходимларнинг аттестациядан ўтказилишини ташкил қилади, уларнинг фаолиятини баҳолаш усуллари ва мезонларини ишлаб чиқади.

Муассасанинг илмий-кўмакчи бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Илмий ходимлар ва кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Институтнинг илмий котиби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзининг фаолиятига тааллуқли бўлган раҳбарият қарорлари лойиҳаси билан танишиш.

Ўзининг фаолият соҳасига алоқадор масалалар доирасида институт фаолиятини яхшилаш бўйича таклифларни, ходимларнинг фаолиятига доир камчиликларни, институт фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни раҳбарият муҳокамасига киритиш.

Институт бўлинмалари ва уларнинг ходимларидан ўзининг лавозимий вазифаларини бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни шахсан ёки раҳбарият топшириғи билан сўраш ва олиш.

Унга юклатилган масалаларни ҳал этиш учун барча бўлинмалар мутахассисларини жалб этиш.

Институт раҳбариятидан ўзининг лавозимий мажбуриятлари ва ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашишни талаб қилиш.

Институтнинг  илмий котиби қуйидагилар учун жавобгардир:

Лавозимий вазифаларини бажармаганлиги ёки тегишли тарзда бажармаганлиги учун – ўзбекистон республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида.

Фаолиятини амалга ошириш жараёнида йўл қўйган ҳуқуқбузарликлари учун –  Ўзбекистон республикасининг амалдаги қонунчиликлари доирасида.

Ўз фаолияти давомида етказган моддий зарар учун – Ўбекистон республикасининг амалдаги меҳнат ва фуқаролик қонунчиликлари доирасида.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here