Сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги лабораторияси

0
161

Ўзбекистонда сабзавот экинларининг уруғчилик ва уруғшунослик ишларини илмий асосда  ташкил этиш 1926 йилда бошланган. 1935 йилдан  Ўзбекистон сабзавот ва полиз экинлари тажриба станциясида сабзавот, полиз экинлари уруғчилиги билан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.

Станция ташкил этилиши билан сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини етиштиришга катта аҳамият берила бошланди.  Сабзавот, полиз экинларининг янги яратилган ва районлаштирилган навлари бўйича элита уруғларини кўпайтиришга эътибор кучайтирилди

Республикамизда сабзавот ва полиз экинлари уруғчилигининг бошланғич даврларда ташкилий ишларни олиб бориш ва ривожлантиришда а олимлардан Н.В.Сидоров, Н.В.Рейхаль, П.С.Дряпин, Б.А.Мухин, П.Н.Мазукина, И.С.Пятницкийларнинг хизматлари каттадир.

Ўзбекистонда сабзавот ва полиз экинларининг суперэлита, элита уруғларини етиштириш,  уруғчилик ва уруғшуносликда  илмий тадқиқот ишларини олиб боришда  Г.О.Земан, В.Н.Ермохин,  А.Г.Никулина, П.Н.Дудко, М.Н. Кулакова , кейинги йилларда А.С.Хакимов, С.Қ.Қўчқоров, А.М.Аббосов, А.А.Тошмухамедов, А.М.Мустаев, Т.Сагдуллаев, Ш.Қорабоев, В.Черников, М.Умарова, Б.Абдуллаев. Ж.Абдувахобов  ва бошқа   олимларнинг хиссалари беқиёс бўлган.

Институтнинг уруғчилик лабораториясига 1961 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Хакимов Абдунаби Султонович раҳбарлик қилган.

Лабораторияга 1997-2008 йилларда қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Мустаев А.М., 2008-2010 йилларда қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Аббосов А.М. , 2010 йилдан  Мирзиятов М. 2015 йилдан Ш.Махамадаминов рахбарлик қилмоқда.

Лабораторияда бугунги кунда кичик илмий ходимлар  Каримов Б., Тўраматов Р.лар фаолият кўрсатмоқдалар.

Институтнинг сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги бўйича илмий тадқиқот ишларини самарадорлигини ошириш, илмий асосланган усул ва қоидаларини кенг ишлаб чиқаришда қўллаш, бирламчи уруғчилик ишларини якка, оилавий ва ялпи танлов асосида олиб боришни тубдан яхшилаш ва республикамизнинг уруғчилик хўжаликларини яратилган навларни юқори репродукцияли элита уруғлари билан  таъминлаш билан бирга уруғларни хосилини ва сифатини оширишга қаратилган уруғчилик тизимини яхшилаш стратегиясига оид бир қатор илмий ечимлар тадқиқот этилиб, ишлаб чиқаришга тавсия этилди ва жорий қилинмоқда.

Пиёз, сабзи, бодринг, ош лавлаги, помидор ва полиз уруғларини етиштиришнинг янги технологиялари; икки йиллик сабзавот экинлари (пиёз, сабзи, карам, редис) оналикларни экиш муддатлари, схемаси, минерал ўғитлар билан ўғитлаш,  уруғларини йиғиш муддатлари ва уларни қайта ишлаш давридаги технологиялари; эртапишар карам уруғини етиштириш технологияси; сабзавот уруғларини полиэтилен қопларда сақлаш усули; сабзи уруғликларини жойида қолдириб, кўчирмасдан уруғ етиштириш технологияси; уруғларни унувчанлигини микроэлементларни қўллаган ҳолда  ошириш; сабзавот уруғчилигини минтақалараро жойлаштириш ва бошқа илмий  тадқиқот ишлари олиб борилган ва ишлаб чиқаришга тавсия этилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here