Сабзавот, полиз экинлари селекцияси лабораторияси

0
230

Лаборатория 1933 йилда Ўзбекистон сабзавот экинлари тажриба станцияси ташкил топгандан буён фаолият олиб бормоқда. Лабораториянинг 1933-1937 йилларда биринчи раҳбари Кузнецова В.В. бўлган. Ундан сўнг 1937-1958 йилларда Дудко П.Н., 1958-1972 йилларда Кулакова М.Н., 1972-1985 йилларда Қўчқоров С.Қ. лабораторияни бошқаришган.

1985 йилда лаборатория иккига ажратилди: сабзавот экинлари селекцияси лабораториясига қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди  Аббосов А.М. ва полиз экинлари селекцияси лабораториясига қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Щукина А.С. раҳбарлик қилди. 1993-2002 йилларда сабзавот ва полиз экинлари селекцияси лабораториясига Аббосов А.М. раҳбарлик қилди. 2002 йилдан хозирги кунгача лабораторияга қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди   Хакимов Р.А. раҳбарлик қилмоқда.

Хозирги кунда сабзавот, полиз экинлари селекцияси бўйича лабораторияда қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди   Хакимов Р.А., қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, етакчи илмий ходим, Республикада хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Ермолова Е.В., қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим Халимова М., кичик илмий ходимлар Исломова Д., Борасулов А.,Файзиев М., лаборантлар  Юнусова М,  Рўзиева С, Ибрагимова Х, Шараббоева Л, Қодирова Г, Қодирова С, Қодиров Б, Мухсимова Р. лар самарали меҳнат қилмоқдалар.

Институтнинг Сурхондарё таянч бўлимида қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Арамов М.Х., қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди   Наджиев Ж, кичик илмий ходим Саломов Б; Самарқанд таянч бўлимида қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди   Жабборов Ш;  Хоразм таянч бўлимида Гулимов Ғ. селекция ишларини олиб бормоқдалар.

Селекция ишларининг асосий мақсади- сабзавот ва полиз экинларини юқори ҳосилдор, республиканинг турли тупроқ- иқлим шароитига мос, касалликларга чидамли,  сифат ва товарбоплиги юқори, ташишга чидамли, ҳар хил муддатда пишадиган нав ва F1 дурагайларини яратишдан иборатдир.

Селекция ишларини олиб боришда институт селекционерлари Халқаро сабзавотчилик маркази (АЦИРО, Тайвань), Бутунроссия сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги ИТИ, Қозоғистон картошкачилик ва сабзавотчилик ИТИ, Озарбайжон сабзавотчилик ИТИ ва бошқа давлатларнинг селекционерлари  билан хамкорлик қилишмоқда.

Лаборатория ва таянч бўлимларда сабзавот ва полиз экинларини 170 дан ортиқ нав ва F1 дурагайлари яратилган. Шундан 115 таси бугунги кунда Давлат реестрига киритилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here