Хакимов Рафиқжон Абдунабиевич – cабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти директори

0
373

Хакимов Рафиқжон Абдунабиевич – Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти директори, қ.х.ф.н.

Телефон: (0371) 226-85-03

Факс:  226-85-03

Эл.почта: sabpkiti@agro.uz

Қабул кунлари: чоршанба 1400-1600 гача.

Вазифалари: Институт директорининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Амалдаги қонун-қоидалар асосида институтда илмий, илмий-техникавий, ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини  мос фан ва техника йўналишида янги натижалар олиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, технологик жараёнлар ва уларнинг иқтисодиёт тармоқлари томонидан тезроқ ўзлаштирилишини таъминловчи тежамкор ва прогрессив лойиҳаларни амалга ошириш;

Институтнинг илмий, илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш фаолиятлари йўналишларини белгилаш, истиқболдаги ва йиллик иш режаларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Иш самарадорлигини ошириш мақсадида илмий-тадқиқот муассасалари, технологик, лойиҳалаш ва қидирув ташкилотлари билан комплекс муаммолар бўйича тадқиқотларни бажарилишини ташкил этиш, ташкилот ва корхоналар билан илмий-тадқиқот ишлари ва ишланмаларни апробациялаш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ўзаро алоқалар ўрнатиш, шунингдек, белгиланган тартибда хорижий муассасалар ва олимлар билан илмий-техникавий ҳамкорликни ўрнатиш;

Маблағларни сарфлашда тежамкорликни, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни, бюджет, банк, маҳсулот етказиб берувчилар, давлат нобюджет жамғармалари, ижарачилар ва бошқа ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилишнинг бандларига амал қилган ҳолда институтнинг молиявий ресурсларини бошқариш;

Меҳнат қонунчилигига амал қилган ҳолда ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, уларни рағбатлантириш ёки, зарур бўлганда, интизомий жазо чораларини кўриш;

Моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш, институт ишининг меъёрда кечишини ва илмий-тадқиқот ва техникавий ишланмалар режаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Институт ходимларининг юқори унум билан ишлашлари ҳамда тадқиқот ва ишланмаларнинг самарадорлигини оширишга шароит яратади, тартиб-интизомига, меҳнат қонунчилигига, меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларига, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомига риоя этилишини таъминлаш;

Тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни ишлаб чиқишда бошқаришнинг самарали усулларини қўллаш, илмий-бошқарув ходимлари иш сифатини ошириш, замонавий оргтехника воситаларини жорий этиш орқали сарф-ҳаражатларни  камайтиришга эришган ҳолда институт таркиби ва ходимлар меҳнатини ташкил қилишни такомиллаштиришга доир ишларга раҳбарлик қилиш;

Тасдиқланган режа, рўйхат ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мос равишда асосий воситаларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларига раҳбарликни амалга ошириш, объектлар ва қурилмаларнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

Меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг белгиланган тизимидан самарали фойдаланиш чораларни амалга ошириш, иш ҳақи фондининг рационал ва тежамкор сарфланишини ҳамда ишчи-ходимлар билан амалдаги талабларга биноан ҳисоб-китоб қилишни таъминлаш;

Белгиланган тартибда ходимларнинг аттестациядан ўтқазиш ишларига бошчилик қилиш ҳамда вакант лавозимларга қабул қилиш бўйича танловларни ўтказиш;

Ходимларнинг малакасини тизимли равишда ошириб боришни, катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчилар институтлари орқали тегишли ихтисосликлар бўйича юқори малакали илмий кадрлар тайёрланишини таъминлаш;

Меҳнат шароитини яхшилаш ва соғломлаштириш ҳамда ходимларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора тадбирларни амалга ошириш;

Институт илмий кенгашига раислик қилиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Институт ходимларининг илмий-тадқиқот фаолиятида соғлом муҳит ўрнатилишини таъминлайди, ўзининг фаолияти давомида институт жамоаси билан беғараз ва соғлом муносабатда бўлади; институтнинг равнақи учун бор билими, иқтодорини ишга солади.

 

Институт директори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Давлат бошқарув ташкилотлари, юридик шахслар ва фуқаролар билан ўзаро муносабат ўрнатишда институт фойдасини кўзлаб иш юритиш;

Ўзининг ваколати доирасидаги ҳужжатларга имзо чекиш ва виза қўйиш;

Институтнинг молиявий-иқтисодий ва хўжалик фаолиятига алоқадор масалаларни ҳал этиш;

Аниқ лавозимни эгаллаб турган шахсларга амалдаги қоидаларга риоя этилган ҳолда бошқа йўналишлардаги ишларни бажаришни топшириш;

Меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат норматив стандартларига ҳамда жамоа шартномасида назарда тутилган шароитларга мос келадиган иш жойи;

Иш жойидаги меҳнат шароитлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ҳақида тўлиқ ахборот олиш;

Ўз фаолиятига тегишли материаллар ва хужжатларни олиш;

Илмий Марказ Бош директорига ўз фаолиятига тегишли масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

Иш берувчидан ўз лавозим вазифаларини бажаришда унга ёрдам кўрсатишни талаб этиш.

Институт директори қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

Институт директори ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун жавобгардир.

Институт директори ўз вазифалари ва функцияларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун маъмурият олдида жавоб беради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here