Институт ютуқлари

0
333

Институтда 110 дан зиёд илмий ва илмий-техник ходимлар самарали изланишлар олиб бормоқдалар. Улардан 27 нафар илмий ходимлар, шу жумладан 4 нафар фан докторлари  ва 9 нафар фан номзодлари.

Мустақилик йилларида институтда малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган эътибор натижасида 2 нафар фан доктори 8 нафар фан номзодлари етишиб чиққан.

Мустақиллик йилларида институт томонидан сабзавот экинларини 69 та, полизни 20 та ва картошкани 10 та, жами 99 та нав ва F1 дурагайлар яратилди.

Жумладан:  помидорни иссиқхоналар учун  Аве-Мария,  Субхидам,  Турон,   Марварид,  очиқ майдонлар учун Тошкент тонги, Авиценна, Ситора, Шарқ юлдузи, Истиқлол 10,  Дўстлик, Шафақ, Севара, Сурхон 142, Боходир, Дони, Сахий, Заковат, Дархон; ширин  қалампирни   Заря Востока, Наргиза,  Юлдуз,  Тонг, Зумрад; аччиқ қалампирни Саид;  бақлажонни  Феруз, Сурхон гўзали; карамни Саратони, Шарқия-2, Термез-2500; бодрингни  Наврўз,  Зилол,  Сафар, сабзини Нурли, Зийнатли, Фаровон;  пиёзни  Сумбула,  Зафар,   Истиқбол, Оқ дур, чеснокни Чидамли;  ош лавлагини Диёр, Ягона; патиссонни Зар кокил, редисни  Лола, салатни Кўк-шох, кашнични Орзу, исмалоқни Нафис, райхонни Бахт, петрушкани Нилуфар, фенхелни Шифо, укропни Ором,  салатбоп шолғомни Муяссар, дайконни Содиқ, турпни Андижон-9,  тарвузни Дилноз, Ўринбой, Манзур, Шарқ неъмати, Сурхон тонги, қовунни Рохат, Олтин водий, Гурлан, Амударё, Гулоби Хоразмий, Зар гулоби, Суюнчи-2, Лаззатли, Тўёна, Саховат, Кичкинтой, Дилхуш; картошкани Умид, Тўйимли, Акроб, Диёра, Умид-2, Кўк сарой, Серхосил, Сарнав, Пском, Барака навларидир.

Дунё андозаларига мос F1 дурагайларни яратиш мақсадида иссиқхоналар учун помидорни Сайхун F1, Бахор F1, очиқ майдонлар учун Нурафшон F1, ширин қалампирни Жайхун F1, бақлажонни Замин F1, тарвузни Чиллаки F1, дурагайлари яратилди ва давлат реестрига киритилди. 

Жорий йилда Давлат нав синаш коммисиясида синовдан муваффақиятли ўтган помидорни Заковат, саримсоқни Чидамли, картошкани Барака навлари давлат реестрига киритилди ва муаллифлик гувоҳномалари олинди.

Давлат нав синаш комисcиясига помидорнинг иссиқхона учун помидорнинг Умид ва Наврўз, очиқ дала учун Юлдуз, барг шолғомни Дармон, салатбоп шолғомнинг Гулшод, исмалоқни Ҳосилдор, жағ-жағни Барра, бататни Хазина навлари, бодрингни иссиқхоналар учун Сардор F1Дурафшон F1Бахора F1 дурагайлари  синовдан ўтмоқда.

2014-2016 йилларда институтнинг Тошкент, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги илмий тажриба станцияларида сабзавот ва полиз экинларининг 18 турининг 37 та навлари бўйича бирламчи уруғчилик ишлари илмий асосда олиб борилди.  2014 йилда 18,4 тонна, 2015 йилда 17,7 тонна, 2016 йилда 17,3 тонна сабзавот ва полиз экинларининг супер элита, элита ва 1 репродукция уруғлари  етиштирилди.

Институт олимлари томонидан яратилган сабзавот, полиз, картошка экинларидан янги истиқболли навлари ва улардан юқори ҳосил етиштириш технологиялари деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликларда 205 минг гектардан ортиқ майдонда жорий этилган.

Институт томонидан ишлаб чиқилган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши бўйича кўпгина тадбирлар амалга оширилди. Натижада, сабзавот ва полиз экинларининг янги навлари фермер ва дехқон хўжаликларида хар йили 180-200 минг гектар майдонга, картошканинг Тўйимли, Умид-2, Сарнав, Диёра махаллий навлари Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 4,5-5,0 минг гектар майдонга жорий этилмоқда.

Иссиқхоналар учун яратилган помидор навлари хар йили 80-85 гектар майдонда экилмоқда. Иссиқхоналарда помидорни ва бодрингни экиш муддатлари, схемалари, кўчатларга шакл бериш, озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишлари 2500 гектардан ортиқ майдонда қўлланилмоқда.

Иссиқхоналарда помидор ва бодринг экинларини томчилатиб суғориш ва озиқлантириш технологияси 450-500 гектарда жорий қилинмоқда.

Институт кўплаб ташкилотлар билан турли хилдаги хўжалик ва хамкорлик шартномалари асосида илмий амалий ишларни амалга оширмоқда. Биргина 2016 йилда институт Ўзбекистон Республикаси Давлат “Кимёкомиссияси”, илмий-тадқиқот институтлари, фирма ва ташкилотлар билан сабзавот, полиз ва картошка экинларида янги кимёвий препаратни, ўғит ва стимуляторларни синаш бўйича 173,850 млн сўм қийматдаги хўжалик ва хамкорлик шартномалари тузилган ва илмий ишлар бажарилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here