Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан химоя қилиш лабораторияси

0
515

Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан  химоя қилиш лабораторияси республикада сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликни ривожлантиришда зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган усулда  сақлашда катта хисса қўшган.

Лабораторияга олимлардан биология фанлари номзоди Кузнецова Н.Г. (1958-1963), қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Мўминов О.М. (1964-1983), қишлоқ хўжалик фанлари номзоди  Песцов В.И. (1983-1986), қишлоқ хўжалик фанлари номзоди  Асқаралиев Х. (1986-2010йй), биология фанлари номзоди Алимухамедов С.С. (2011й),  биология фанлари номзоди Холдоров М.У. 2012 йилдан хозирги кунгача рахбарлик қилганлар.

Лабораторияда илмий ходимлардан Василенко П., Турсунметова Н., Васильевский В.Н., Мирзаахмедов В., Мирхайдаров Х., Каримов А.Х., Кленова Г.И., Раджапов Т., Раджапова Н.А., Песцова С.Т., Филатова Э, Соипназарова Р. ва бошқалар илмий тадқиқот ишларини олиб боришган.

Лабораторияда сабзавот, полиз, картошка экинларига зарар келтирадиган  зараркунандалардан оқ қанот, ўргимчак кана, занг кана, ширалар, карам куяси, карам оқ капалаги, пиёз трипси, пиёз канаси, кўк қурт тунлами, кўсак қурти, сим қурти, колорадо қўнғизи, қовун пашшаси  ва касалликлардан илдиз чириш, фузариоз, фитофтороз, ун шудринг, переноспориоз, барг доғланиши, столбур, тамаки мозаикасига қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган. Бу зараркунанда ва касалликларга қарши ўз вақтида кураш  олиб борилмаса, айрим йилларда ҳосилдорликни 40-50% гача камайишига олиб келади ва маҳсулот сифатини бузилишига сабаб бўлади.

Лабораторияда сабзавот, полиз, катошка экинларини касаллик ва зараркунандалардан химоя қилишни уйғунлашган тизими, яъни профилактик, агротехник, биологик ва кимёвий препаратларни қўллаш ишлаб чиқилган.

Лаборатория ходимлари томонидан Республикада ва чет элларда ишлаб чиқарилган  инсенктицид, инцектоакороцид, фунгицид ва гербицидларни ўрганиш ҳамда синаш ишлари олиб борилган. Синаш натижасида самарадор бўлганларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Давлат комиссиясига “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар” рўйхатига киритиш учун тавсия қилинган.

Картошка экинида колорадо қўнғизига қарши 35% Золон, 25% Бульдок, 2,5% Децис, 5% Карате зеон, 20% Конфидор, 20% Регент, 20% Моспилан ва занг канага қарши 36% Гризли ҳамда 10% Толстар, замбуруғли касалликларга қарши 22,5% Фоликур, 10% Топаз, 69% Акробат МЦ, 45% Проксанил, 72% Шавит Ф. фунгицидларини қўллаш самарадорлиги 85-90% ташкил қилади.

Сабзавот ва полиз экинларида  ширага қарши 40% БИ-58, 25% Бульдок, 10% Кварк, 2,5% Децис, 50% Карбофос, 57% Фуфанон, 25% Циракс, оқ қанотга қарши 25% Апплуад, 50% Карбофос, 20% Конфидор, ўргимчак ва занг каналарга 36% Гризли, 10% Толстар, помидорнинг кўсак қурти ва  кузги  тунламга қарши 2,5% Децис, 15% Аваунт, 30% Бензофосфат, 35% Золон, карамнинг карам оқ капалаги ва куясига қарши 2,5% Бульдок, 2,5% Децис, 5% Кинмикс, 10% Фьюри кимёвий воситалари яхши самара берган. Вирусли касалликларга қарши янтар кислотаси, бор кислотаси-0,05%, микроэлементларни (марганцовка+бор кислотаси+цинк+мис) 10 литр сувда эритиб сепилганда самарадорлиги 80-90%ни ташкил этди.

Сабзавот экинларининг замбуруғли касалликларидан фитофтороз, альтернариоз, ун шудрингга қарши 25% Бейлетон, Акробат МЦ, 45% Проксанил, 22,5% Фоликур, 10% Топаз фунгицидлари қўлланилганда самарадорлик 85-90%ни ташкил этди.

Сабзида 50% Гезогард, 33% Стомп, 12,5% Фюзилад супер, пиёз ва чеснокда 10,4% Зелик супер, помидорда 48% Трифлирекс, 25% Титус гербицидлари қўлланилганда бир йиллик бегона ўтларда самарадорлик 85-92 % бўлди.

Ёпиқ майдонларда помидорнинг фитофтороз, ун шудринг касалликларига ва очиқ майдонларда картошканинг фитофтороз касаллигига қарши 60,7 % Превикур препаратидан фойдаланиш самарадорликни 92% га ошириши аниқланди.

Қовун пашшасига қарши 24% Пилигрим, 57% Фуфанон, 50% Карбофос препаратлари самарадорликни 92-97 фоиз ташкил қилиб, мавсумда 3 марта дорилаш тавсия этилди.

Иссиқхона ва очиқ далада ўстирувчи моддаларнинг бодринг, помидор, картошка ва карам ўсимликларига 20% Фитовак ўстирувчи моддасини қўллаш ўсимликларни ўсиши ва ҳосилига юқори самара кўрсатиши билан бир қаторда улардаги оқ қанот, ўргимчак кана ва шира зараркунандаларига ҳам таъсир қилиши кузатилди.

Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан  ҳимоя қилиш лабораторияси томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларини ишлаб чиқаришга тавсия қилиш билан бир вақтда деҳқон ва фермер хўжаликлари учун тавсияномалар, мақолалар чоп этилган.

Ҳозирги вақтда ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш лабораториясига биология фанлари номзоди  С.Алимухамедов раҳбарлик қилмоқда. Лабораторияда илмий ходим Ахмедова Муниса, лаборант Мирзаев Холмурод ҳамжихатлик билан фаолият кўрсатмоқдалар.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here