ЎЗБЕКИСТОН 740

0
432

Ўртакечпишар, биринчи теримга қадар ўсув      даври 45-50 кун. Палаги ўртача, сербарг. Барги нисбатан майда, дағал, тўқ яшил. Тугунчаси       цилиндрсимон, уч томони ўткирлашган, юзаси ариқчали, ўртача узунликда, асосан палакнинг   биринчи тартиб шохида пайдо бўлади. Меваси   цилиндрсимон, юзаси текис, жилоли, меванинг уч томонидан бошлаб 1/3 қисмигача оқиш тасмалари бор, вазни 115-120 г, узунлиги 10-15 см, диаметри 3,5-4,0 см, дегустацион баҳоси 4,2 балл. Таркибида қуруқ модда миқдори 4,1-4,7%. Ҳосилдорлиги   25-28 т/га.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here