ОЛА-ХАММА

0
308

Кечпишар нав, ўсув даври 100-123 кун. Палаги узун. Барги юраксимон, ўрта ҳажмли. Меваси овалсимон ёки тухумсимон, вазни 8,0-17,0 кг, юзаси силлиқ ёки бир оз ғадир-будир, ялтироқ, яшил-сариқ ёки ёрқин лимонранг-сариқ, тўри мевабанд қисмида билинар билинмас ёки мавжуд эмас, пўсти қаттиқ. Эти оқ, қалин, ўрта толали. Таркибидаги қанд моддаси миқдори 11,5-12,0%. Ҳосилдорлиги- 30-35 т/га, айрим ҳолларда 54 т/га. Ташишга чидамлилиги ва сақланувчанлиги яхши.

Ulushish
Oldingi sahifaБЕШАК
Keyingi sahifaУМИРВОҚИ 3748

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here