ПАЛОВ КАДУ 268

0
358

Ўртапишар нав, ўсув даври- 114-116 кун. Палаги ўртача, асосий поя узунлиги 3-4 м, ён шох ва барглар сони кўп. Меваси узунчоқ, мева банд томонига озроқ, мева томонига кўпроқ кенгайган, баъзан бироз ёйсимон, мевабанд томони мева те-пасига нисбатан ингичка, вазни 3,1-3,8 кг, пўсти қизғиш сариқ, қаттиқ. Юзасида қизғиш рангли майда қабариқлар бор, пишиб етилганда оч жигар рангли, майда тўқ яшил, баъзан пуштиранг тўрси-мон доғлар билан қопланган. Эти қизғиш-сариқ, майин, ўрта ширин, дегустацион баҳоси 4,0 балл. Ҳосилдорлиги 25-30 т/га.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here