Ўртапишар нав, биринчи теримга қадар ўсув    даври 55-60 кун. Асосий поя узунлиги 2,5-2,7 м. Тугунчаси цилиндрсимон, узунлиги 3,5-4,0 см, юзаси ариқчали, майин оч малла тук билан қопланган. Меваси цилиндрсимон, юзаси силлиқ, яшил, жилоли, меванинг уч томонида кам           сезиларли оқиш тасмачалари бор, вазни 120-130 г, узунлиги 12-15 см, диаметри 3,9-4,2...

ГУЛНОЗ

Ўртапишар нав, биринчи теримга қадар ўсув     даври 42-45 кун. Палаги ўртача, пояланиши ва баргланиши ўртача. Барги беш қиррали, четлари ўртача қирқилган, яшил рангли. Меваси              цилиндрсимон, юзаси силлиқ, ранги тўқ яшил, вазни 110-115 г, дегустацион баҳоси 4,4 балл. Ҳосилдорлиги 18-22 т/га. Ун шудринг касаллигига чидамли.
Ўртапишар дурагай, биринчи теримга қадар ўсув даври- 50-55 кун. Асосий поя узунлиги- 2,3-2,9 м, биринчи тартиб шохлар сони- 2-3 та, баргланиши ўртача. Барги думалоқсимон, беш бурчакли, ўртача, қирралари бироз қирқилган, яшил, юзаси текис. Тугунчаси цилиндрсимон, узунлиги         3,5-4,0 см, юзаси ариқчали, кам тукли. Меваси  цилиндрсимон, яшил, жилоли, вазни 210-220 г,...

ОМАД

Эртапишар нав, биринчи теримга қадар ўсув     даври 40-45 кун. Палаги ўртача, тартиб шохлари кўп, баргланиши яхши. Барги овалсимон, кам қиррали, яшил рангли. Меваси цилиндрсимон, юзаси силлиқ, юзасида расми йўқ, яшил рангли, вазни 110-115 г, дегустацион баҳоси 4,0 балл.  Таркибида қуруқ модда миқдори 4,4%. Ҳосилдорлиги 18-22 т/га. Ун шудринг касаллигига...

НАФИС

Ўртапишар нав, биринчи теримга қадар ўсув    даври 45-50 кун. Палаги узун 1,10 м. Барги ўртача, қиррали, четлари текис, яшил рангли. Меваси    цилиндрсимон, юзаси силлиқ, тўқ яшил рангли, вазни 100-110 г, узунлиги 11,8 см, дегустацион баҳоси 4,9 балл. Ҳосилдорлиги 25-27 т/га. Янгилигича, қайта ишлаш ва транспортда ташишга яроқли. Касалликларга чидамли.

ТАЛАБА

Ўртаппишар нав, биринчи теримга қадар ўсув  даври 42-45 кун. Палаги ўртача, тартиб шохлари сони ўртача, барги овалсимон, кам қиррали, тўқ яшил. Тугунчаси узунчоқ цилиндрсимон, юзаси ариқчали, майин қорамтир тук билан қопланган, узунлиги 3,5-4,0 см. Меваси цилиндрсимон, юзаси силлиқ, тўқ яшил рангли, юзасида расми йўқ,    вазни 118-120 г, дегустацион баҳоси...
Ўртакечпишар, биринчи теримга қадар ўсув      даври 45-50 кун. Палаги ўртача, сербарг. Барги нисбатан майда, дағал, тўқ яшил. Тугунчаси       цилиндрсимон, уч томони ўткирлашган, юзаси ариқчали, ўртача узунликда, асосан палакнинг   биринчи тартиб шохида пайдо бўлади. Меваси   цилиндрсимон, юзаси текис, жилоли, меванинг уч томонидан бошлаб 1/3 қисмигача оқиш тасмалари бор, вазни 115-120...
Ўртапишар нав, биринчи теримга қадар ўсув     даври 45-50 кун. Палаги ўртача, баргланиши ўртача. Барги тўқ яшил, қирраси тўлқинсимон, юзаси ажиндор. Меваси цилиндрсимон, тўқ яшил, мева банди томони бироз ингичкалашган, юзаси нотекис, қорамтир доғ ва туклари бор, уч            томонидан то меванинг 1/3 қисмигача оқиш йўллари бор, вазни 113-115 г, узунлиги...
Эртапишар нав, биринчи теримга қадар ўсув     даври 40-45 кун. Палаги ўртача хажмда,            пояланиши ва баргланиши ўртача. Барги беш қиррали, четлари ўртача қирқилган, яшил рангли. Меваси цилиндрсимон, силлиқ, узунлиги 8-10 см, вазни 100-118 г, тўқ яшил рангли, эти юмшоқ, қалин, кам карсиллайди, серсув, дегустацион баҳоси 4,4 балл. Ҳосилдорлиги 24-28 т/га.

ЗИЛОЛ

Эртапишар нав, биринчи теримга қадар ўсув     даври 42-45 кун. Меваси цилиндирсимон, яшил, юзаси чўтир, вазни 80-85 г. Ҳосилдорлиги: эрта баҳорда экилганда 30-40 т/га, ёзги муддатда    экилганда 20-25 т/га. Консервалаш ва тузлашга яроқли, ун шудринг касаллигига чидамли.
- Advertisement -

MOST POPULAR

ҲАМКОР 1150

ЗАРАФШОН

ДЎСТЛИК

УНИВЕРСАЛ