Dushanba, May 21, 2018
Ўрта-эртапишар нав, ўсув даври 85-90 кун. Тупи ёйилган паст, шохлари нимжон, баргланиши ўрта-ча. Барги майда, ёйилувчанлиги кучсиз, тўқ яшил. Туганаги узунчоқ овалсимон, новвот ранг, кўзлари кам, майда, юза жойлашган, вазни 80-90 г. Тарки-бидаги крахмал моддаси миқдори 18%. Ҳосилдор-лиги 28-30 т/га.

УМИД

Ўртапишар нав, ўсув даври 90-95 кун. Туганаги оқ, кўзлари бинафша ранг, чўзинчоқ, вазни 140-160 г, юзаси нотекис, дегустацион баҳоси 4,5 балл. Таркибида крахмал моддаси миқдори 13-13,5%. Ҳосилдорлиги 20-24 т/га. Сақланувчанлиги яхши, ташқи мухит ва айниш касалигига чидамли.
Ўрта-кечпишар нав, ўсув даври 95-105 кун. Тупи сербарг, яшил рангли, барг оч яшил. Туганаги оқ, юмалоқсимон, эти - оқ, кўзчалари чуқурроқ, вазни 75-80 г, дегустацион баҳоси 4,0 балл. Таркибида крахмал моддаси миқдори 13-14%. Ҳосилдорлиги 22-28 т/га. Сақланиши яхши, иссиққа ва касалликларга чидамли.
Ўрта-эртапишар нав, ўсув даври 85-90 кун. Палаги бақувват ўсувчан, кўп пояли, баргланиши- кучли, гули оқ. Туганаги узун овалсимон, вазни 100-120 г, кўзлари кўп, майда, рангсиз, пўсти сарғиш, юзаси силлиқ, эти сариқ. Ҳосилдорлиги 25-27 т/га. Вирус, рак, нематода касалликларига чидамли.
Эртапишар нав, ўсув даври 80-85 кун. Туп ба-ландлиги ўртача, баргланиши яхши. Барги ўртача кесилган, барг бўлаги конуссимон, тўқ кўкимтир рангли, гули оқ. Туганаги тухумсимон узунчоқ, юзаси силлиқ, пўсти сариқ, вазни 80-90 г, дегустацион баҳоси 4,0 балл. Ҳосилдорлиги 22-24 т/га.
Ўрта-эртапишар нав, ўсув даври 85-90 кун. Палаги баргланиши яхши, кучли ўсади, гули оқ. Туганаги юмалоқсимон-овал, юзаси силлиқ, вазни 85-90 г, кўзлари майда, пўсти ва эти сарғиш, дегустацион баҳоси 5,0 балл. Ҳосилдорлиги 25-28 т/га. Вирус, рак, нематода касалликларига чидамли.
Ўрта-эртапишар нав, ўсув даври 85-90 кун. Палаги ўрта бўйли, кучли ўсувчан, баргланиши яхши. Туганаги узунчоқ тухумсимон, пўсти ва этининг ранги оқ, майда кўзлари бор, кўк рангли, юзаси силлиқ, вазни 80-100 г, дегустацион баҳоси 4,8 балл. Ҳосилдорлиги 25-28 т/га. Вирус, рак, нематода касалликларига чидамли.

САРНАВ

Ўрта-эртапишар нав, ўсув даври 85-90 кун. Тупи тик ёйилган, баргланиши ўртача, сергул. Туганаги сарғиш, кўзлари майда, силлиқ, вазни 100-110 г. Таркибида крахмал моддаси миқдори 17,5%. Ҳосилдорлиги 32-35 т/га. Эртаги ва ёзги муддатда экишга яроқли.

ДИЁРА

Эртапишар нав, ўсув даври 80-85 кун. Туганаги сарғиш, узунчоқ овалсимон ботиқ, силлиқ, кўзча-лари юза жойлашган. Бир тупда туганак сони 6-8 та, вазни 90-100 г. Таркибида қуруқ модда миқдо-ри 19,9%, крахмал модда миқдори 15,3%. Ҳосил-дорлиги 20-22 т/га. Ёзги муддатда экилганда ҳосилдорлиги ва товарбоплиги юқори.

ПСКОМ

Ўрта-эртапишар нав, ўсув даври 85-90 кун. Тупи ёйилган баланд, шохлари бақувват, кўп шо-хланган. Барги ўртача, тўқ яшил, текис, сергул. Ту-ганаги юмалоқсимон, пўсти тўрсимон, кўзлари со-ни кам, ўрта чуқурликда, вазни 140-160 г. Тар-кибида крахмал моддаси миқдори 17%. Таъми 4,2 балл. Ҳосилдорлиги 30-35 т/га. Эртаги ва ёзги муддатда экишга яроқли.
- Advertisement -

MOST POPULAR

ШИФО

ГУРБЕК

ЧИЛЛАКИ F1