Эртапишар нав, ўсув даври 80-85 кун. Туп ба-ландлиги ўртача, баргланиши яхши. Барги ўртача кесилган, барг бўлаги конуссимон, тўқ кўкимтир рангли, гули оқ. Туганаги тухумсимон узунчоқ, юзаси силлиқ, пўсти сариқ, вазни 80-90 г, дегустацион баҳоси 4,0 балл. Ҳосилдорлиги 22-24 т/га.

ДИЁРА

Эртапишар нав, ўсув даври 80-85 кун. Туганаги сарғиш, узунчоқ овалсимон ботиқ, силлиқ, кўзча-лари юза жойлашган. Бир тупда туганак сони 6-8 та, вазни 90-100 г. Таркибида қуруқ модда миқдо-ри 19,9%, крахмал модда миқдори 15,3%. Ҳосил-дорлиги 20-22 т/га. Ёзги муддатда экилганда ҳосилдорлиги ва товарбоплиги юқори.
Эртапишар нав, ўсув даври 76-80 кун. Тупи кучли ўсувчан, баргланиши яхши. Барги йирик, тўқ кўкимтир, гули оқ. Туганаги думалоқ овалсимон, юзаси силлиқ, пўсти- сариқ, вазни 85-90 г, дегустацион баҳоси-5,0 балл. Ҳосилдорлиги 22-24 т/га. Ноқулай экологик омилларга ва вирус, рак, нематода касалликларга чидамли.
- Advertisement -

MOST POPULAR