Chorshanba, May 23, 2018
Эртапишар нав, ўсув даври- 50-60 кун. Палаги кичик, деярли калта. Барги юраксимон, қиррали, яшил рангли. Меваси япалоқ юлдузсимон, кўп бўлакчалар тарелкасифат бирлашган, майда, яшил рангли, биологик етилганда- сариқ, вазни 25-30 г. Ҳосилдорлиги 6-7 т/га. Озиқ-овқат, консерва ва чорвачиликда фойдаланиш учун яроқли.
Кечпишар нав, ўсув даври 135 кун. Меваси узун цилиндрсимон, пўсти ва эти тўқ сариқ, дағал, эти тиғиз, мева вазни 2,5 кг, дегустацион баҳоси 5,0 балл. Уруғхонаси кичик, уруғлар майда ва зич жойлашган. Ҳосилдорлиги 25-27 т/га. Транспортда ташишга яроқли, касалликларга чидамли.
Кечпишар нав, ўсув даври 117-130 кун. Палаги жуда катта, асосий поя узунлиги 5-7 м ва ундан кўп. Гули йирик, тўқ сариқ рангли. Меваси ясси юмалоқсимон, сегментлашган, кулранг яшил, мева банди узунлиги 6-7 см, мева томони йўғонлашган, жуда қаттиқ, вазни 3,3-4,4 кг Эти сариқ, тиғиз, ши-рин, дегустацион баҳоси 5,0 балл....
Ўртапишар нав, ўсув даври 117-120 кун. Палаги ўртача, асосий поя узунлиги 2,5-3,0 м, барги ўрта-ча, гули катта, сариқ рангли. Меваси узунчоқ, икки томони тўмтоқ, ўрта қисми ингичкалашган, баъзан ноксимон, вазни 3,8-4,7 кг, пўсти тўқ сариқ, юпқа, юзаси бироз ғадир-будир, тўқ яшил тасмала-ри бор. Эти қизғиш сариқ, қалин ва тиғиз....
Ўртапишар нав, ўсув даври- 114-116 кун. Палаги ўртача, асосий поя узунлиги 3-4 м, ён шох ва барглар сони кўп. Меваси узунчоқ, мева банд томонига озроқ, мева томонига кўпроқ кенгайган, баъзан бироз ёйсимон, мевабанд томони мева те-пасига нисбатан ингичка, вазни 3,1-3,8 кг, пўсти қизғиш сариқ, қаттиқ. Юзасида қизғиш рангли майда...
Шарқ неъмати навининг меваси думалоқ, гохо сағал чўзиқ-думалоқ, ўртача оғирлиги 4,6 кг, йириклари 10-12 кг гача етади. Сирти текис, пўсти яшил рангда, тўқ яшил тиканаксимон ингичка йўли бор. Пўсти юпқа (0,9-1,0 см), мағзи тўқ қизил, сувли, уруғи майда қора. Таркибидаги эрувчан қуруқ модда миқдори 10,9-11,8%. Умумий ҳосилдорлиги гектарига 39,5-42,3...
Кечпишар нав, ўсув даври 120-130 кун. Палаги катта, ён шох ва барглар сони кўп. Барги ко-нуссимон, яшил рангли, бироз майин тукли. Мева-си нотўғри шарсимон, йирик, вазни 5-6 кг, юзаси силлиқ, мева банди томони сезилмас дўнгроқ, расмсиз, ерга тегиб турган жойлари сарғиш жи-гарранг, пўсти қаттиқ, тўқ яшил, баъзан қорамтир. Эти...
Кечпишар нав, ўсув даври 120-130 кун. Палаги катта, пояси узун. Меваси юмалоқсимон, юзаси силлиқ, яшил, баъзан қорамтир, юзасида четлари жимжима, ингичка, кам билинадиган тасмалари бор, вазни 5-6 кг, пўсти қаттиқ. Эти оч қизил, сер-сув, ширали, баьзан толали, дегустацион баҳоси 3,5-4,7 балл. Таркибида қуруқ модда миқдори 7,2%, қанд миқдори 6,8%....
Кечпишар нав, ўсув даври 108-120 кун. Палаги узун. Меваси юмалоқсимон, юзаси силлиқ, яшил рангли, юзсида четлари жимжима ингичка тўқ яшил рангли тасмалар мавжуд, вазни 5-6 кг, пўсти қаттиқ. Эти қизил, серсув, ширали, эрувчан, баъзан толали, дегустацион баҳоси 4,7 балл. Таркибида қуруқ модда миқдори 8,7%, қанд миқдори 7,6%. Уруғи йирик,...
Ўртапишар нав, ўсув даври 100-106 кун. Палаги ўртача, пояси ўртача. Меваси юмалоқсимон, юзаси силлиқ, вазни 3,0-4,0 кг, пўсти оч яшил, юзасида четлари жимжима, ингичка, тўқ яшил рангли тасмалари мавжуд. Эти қизил, серсув, ширали, эрувчан, баъзан толали, дегустацион баҳоси 4,6 балл. Таркибида қуруқ модда миқдори- 6,5%, қанд миқдори 4.9%. Уруғи...
- Advertisement -

MOST POPULAR