Chorshanba, May 23, 2018
Эрта - ўртапишар нав, 75-80 кун. Ўртача вазни 3-4 кг, шакли чўзинчоқ Пўсти юпқа, қаттиқ. Эти оқ рангли карсиллийдиган, серсув, ширин. Қанд миқдори 14,0-16%. Ҳосилдорлиги гектарига 28-30 тонна. Узоқ масофага ташишга чидамлилиги ўртача.

ДИЛХУШ

Нав ўртапишар, 95-98 кун. Палаги ўртача узунликда. Меваси урчуқсимон, вазни 3,2-4,5 кг. Эти оқ ўртача тиғизликда, майин, сершира, серсув, 5-10 кун сақланганда ҳам қарсиллаш ҳусусиятини йўқотмайди. Таркибида қанд моддаси миқдори 14,5-16,5 % бор. Ҳосилдорлиги 28-32 т/га. Ун шудринг касаллигига 100% чидамли.
Кечпишар нав, ўсув даври 125-130 кун. Ме-васи калта цилиндрсимон, йирик, вазни 4-6 кг, юзаси ғадир-будир, жигарранг, гулсиз. Эти оқ, қалинлиги 6,5-8,0 см, дегустацион баҳоси 5,0 балл. Таркибида қанд моддаси миқдори10-11% бор. Ҳосилдорлиги 45-50 т/га. Қишда яхши сақланади. Ун шудринг ва фузариоз сўлиш касаллигига чидамли.
Кечпишар нав, ўсув даври 120-130 кун. Палаги узун. Барги юраксимон, ўрта ҳажмли. Меваси тухумсимон ёки чўзиқ тухумсимон, вазни 3,5-6,0 кг, юзаси бир оз ажинли, мева банди тўқ яшил ранг, юқори қисми- сариқ-жигарранг, тўри тўла, пўсти қаттиқ. Эти оқ, қалин, пўчоғи атрофи- яшил, кам карсиллайдиган, ширин, кам ҳидли. Таркиби-даги қанд...
Кечпишар нав, ўсув даври 120-125 кун. Меваси тухумсимон, ўртача, вазни 4,4 кг, юзаси силлиқ, тўқ жигарранг, тўр билан қопланган, пўсти қаттиқ, ўрта қалин. Эти оч-яшил, қалин, янги узилганда сағал қарсиллайди, сақлангандан сўнг эрувчан, жуда ширин. Таркибидаги қуруқ модда миқдори 15,4%. Ҳосилдорлиги 35-40 т/га. Сақланиш мудда-ти 120 кунгача. Ун шудринг...
Кечпишар нав, ўсув даври 115-130 кун. Палаги узун. Барги буйраксимон, ўрта ҳажмли. Меваси чўзиқ тухумсимон, вазни 5,8-7,0 кг, юзаси силлиқ, қорамтир-зайтунранг, тўри тўла ёки қисман қо-планган, пўсти ўрта қаттиқ. Эти оқ, қалин ёки ўрта, толали, ширали. Таркибидаги қанд моддаси миқдори 10,1%. Ҳосилдорлиги 29-38 т/га. Ташишга чидамлилиги ва сақланувчанлиги яхши.
Кечпишар нав, ўсув даври 112-120 кун. Палаги кучли ўсувчан. Меваси узун цилиндирсимон, йи-рик, вазни 5-10 кг, юзаси ғадир- будир, қорамтир-кўкиш, гулсиз. Эти қалин 7-8 см. Таркибидаги қанд моддаси миқдори 14-15%. Ҳосилдорлиги гектари-га 50-55 т/га. Сақланиши жуда яхши, транспортда ташишга чидамли. Ун шудринг касаллигига чидамли.
Кечпишар нав, ўсув даври 110-115 кун. Меваси тухумсимон, сарғиш яшил, юзаси текис, мевабанди бироз пигментлашган ва тўр билан қопланган, вазни 2,0-3,0 кг, пўсти қалин. Эти оқ, қалинлиги 5,0-6,0 см, тиғиз, сақланиш давомида ширинлиги ортади, серсув, юмшоқ, эрувчан, дигустацион баҳоси 5,0 балл. Ҳосилдорлиги 29-30 т/га. Транспортда ташишга яроқли, яхши сақланади.
Кечпишар нав, ўсув даври 100-130 кун. Палаги узун. Барги буйраксимон, ўрта ҳажмли. Меваси тухумсимон, вазни 4,0-6,0 кг, юзаси силлиқ, қорамтир-зайтунранг, тўри тўла ёки қисман қо-планган, йирик катакли, дағал, пўсти қаттиқ. Эти яшил-оқ, қалин, ўрта толали, ширали. Таркибидаги қанд моддаси миқдори 7,3-11,7%. Ҳосилдорлиги 22-36 т/га. Ташишга чидамлилиги ва сақланувчан-лиги яхши.
Кечпишар нав, ўсув даври 100-123 кун. Палаги узун. Барги юраксимон, ўрта ҳажмли. Меваси овалсимон ёки тухумсимон, вазни 8,0-17,0 кг, юзаси силлиқ ёки бир оз ғадир-будир, ялтироқ, яшил-сариқ ёки ёрқин лимонранг-сариқ, тўри мевабанд қисмида билинар билинмас ёки мавжуд эмас, пўсти қаттиқ. Эти оқ, қалин, ўрта толали. Таркибидаги қанд моддаси миқдори 11,5-12,0%....
- Advertisement -

MOST POPULAR