БЕШАК

Кечпишар нав, ўсув даври 100-115 кун. Палаги узун. Барги бешбурчаксимон, ўрта ҳажмли. Меваси тухумсимон, вазни 3,5-7,0 кг, юзаси бир оз ажинли ёки силлиқ, сариқ яшил рангли, тўри тўла, пўсти қаттиқ. Эти оқ, қалин, толали, кам кар-силлайдиган. Таркибидаги қанд моддаси миқдори 7,6-10,2%. Ҳосилдорлиги 35-50 т/га. Ташишга чидамлилиги ва сақланувчанлиги яхши.
Кечпишар нав, ўсув даври 100-110 кун. Палаги ўрта. Барги юмалоқ-буйраксимон, ўрта ҳажмли. Меваси овалсимон, вазни 2,5-3,5 кг, юзаси силлиқ, бир оз тилим-тилим, жигарранг, тўри тўла, пўсти ўрта қаттиқ. Эти яшил-оқ, қалин, ўрта толали. Тар-кибидаги қанд моддаси миқдори 9,0-12,0%. Ҳосилдорлиги 25-30 т/га. Ташишга чидамлилиги ва сақланувчанлиги яхши.

ГУРЛАН

Кечпишар нав, ўсув даври 108-120 кун. Меваси йирик, юзаси текис, сариқ рангли, қора рангли йўллари бор, тўри дағал, тўлиқ, вазни 3,1 кг, де-густацион баҳоси 5,0 балл. Таркибидаги қанд мод-даси миқдори 8-9%. Ҳосилдорлиги 45- 50 т/га. Ме-васи уч-тўрт ойгача сақланади, ташишга чидамли. Ун шудринг касаллигига чидамли.

ТЎЁНА

Кечпишар нав, ўсув даври 105-115 кун. Меваси йирик, тухумсимон, ўртача хажмда, вазни 4-6 кг, юзаси текис, узаётганда қўнғир кулранг, етил-тирилгач сарғиш- қўнғир ранг, тўри дағал, тўлиқ. Таркибида қанд миқдори- 9-10%. Ҳосилдорлиги 35-40 т/га. Меваси уч ойгача сақланади, ташишга чидамли. Ун шудринг касаллигига чидамли.
Ўрта кечпишар, ўсув даври 100-105 кун. Палаги кучли ўсувчан. Барги юраксимон, чети қиррали, яшил рангли. Меваси тухумсимон, вазни 5-6 кг, юзаси силлиқ, мева банди томони бироз сегментлашган ва тўр билан қопланган, сарғиш-яшил рангли, пўсти ўрта қалин. Эти оқ, қалин 7- 8 см, ярим карсиллама, сақлов даврида эти юмшоқ, серсув,...

ГУРБЕК

Ўртапишар нав, ўсув даври 95-105 кун. Палаги узун. Барги буйраксимон, ўрта ҳажмли. Меваси думалоқсимон, қирра учли, кам ҳолларда овалси-мон, ўрта ҳажмли, вазни 5,9-9,0 кг, юзаси силлиқ, қўнғир-яшил ёки сариқ рангли, пўсти қаттиқ. Эти оқ, қалин, ўрта толали, ширали, жуда ширин. Тар-кибидаги қанд моддаси миқдори 8,8-10,4%. Ҳосилдорлиги 28-35 т/га. Ташишга...
Ўртапишар нав, ўсув даври 95-100 кун. Палаги ўр-тача. Барги буйраксимон, ўрта хажмли. Меваси чўзиқ тухумсимон, вазни 8,0-17,0 кг, юзаси сил-лиқ, кир-сариқ ёки жигарранг-зайтунранг тусли, тўри тўла, пўсти юмшоқ. Эти оқ, пўсти атрофи яшил тусли, қалин дағал толали, кам кар-силлайдиган, ширали, ширин, нок ҳидли. Тарки-бидаги қанд моддаси миқдори 10,0%. Ҳосилдорли-ги...
Ўртапишар нав, ўсув даври 88-100 кун. Меваси тухумсимон, юзаси текис, ёппасига майда тўр билан қопланган, тўқ яшил узуқ-узуқ доғлари тасма шаклини беради, вазни 2,6-3,0 кг, пўсти қаттиқ. Эти оқ, қалинлиги 3,5-4.0 см, жуда ширали, эрувчан, хуштаъм, хушбўй, дигустацион баҳоси 3,8 балл. Ҳосилдорлиги 21-23 т/га. Фузариоз сўлиш касалигига чидамли, ёзги...
Ўрта-тезпишар нав, ўсув даври 85-94 кун. Палаги узун. Барги буйраксимон, йирик хажмли. Меваси эллипссимон, вазни 3,9-5,0 кг, юзаси силлиқ, ранги сарғиш-яшил, тўри тўла, пўсти ўрта қаттиқ, қаттиқ. Эти оч-қизғиш, қалин, ўрта толали, карсиллайди-ган, майин, ширин, ширали. Таркибидаги қанд мод-даси миқдори 10,5%. Ҳосилдорлиги 28-32 т/га. Та-шишга чидамлилиги яхши ва сақланувчанлиги
Ўртапишар нав, ўсув даври 85-93 кун. Палаги ўрта-ча. Барги буйраксимон, йирик хажмли.Меваси чўзиқ тухумсимон, вазни- 4,0-6,0 кг, юзаси силлиқ, ёрқин-сариқ тусли, тўри тўла, пўсти қаттиқ. Эти оқ, ўрта қалин, ўрта толали, карсиллайдиган, ширали, ширин. Таркибидаги қанд моддаси миқдори 7,3-9,4%. Ҳосилдорлиги 25-35 т/га. Ташишга чидамлилиги ва сақланувчанлиги ўрта.
- Advertisement -

MOST POPULAR

ТЕРМИЗ 2500

ДИЁР