Кечпишар нав, ўсув даври 150-160 кун. Пиёзбоши ясси-юмалоқсимон, қобиғи сиёҳ ранг, этли, эти оч гунафша ёки оч пушти ранг, тиғизлиги ўртача, ваз-ни- 70-90 г. Ҳосилдорлиги- 25-30 т/га.
Кечпишар нав, ўсув даври 150-160 кун. Пиёзбоши тухумсимон, баъзан сигаретсимон, қобиғи оқ ран-гли, эти оқ, жуда майин, серсув, тиғиз эмас, вазни 80-100 г, дегустацион баҳоси ширин. Ҳосилдорлиги 29-31 т/га.

КАБА 132

Кечпишар нав, ўсув даври 150-160 кун. Пиёзбоши юмалоқсимон ёки чўян қозонсимон, устки қисми кенг, илдизга яқинлашган сари ингичкалашиб бора-ди, қобиғи- сариқ, эти оқ, тиғизлиги ўртача, вазни 80-100 г, дегустацион баҳоси ярим аччиқ. Таркиби-да қуруқ модда миқдори 8,9%, Ҳосилдорлиги 25-30 т/га.
Ўртапишар нав, ўсув даври- 133-143 кун. Пиёзбоши узунчоқ тухумсимон, қобиғи сариқ рангли, эти оқ, юпқа, кам уяли, салатбоп, қишга сақланиши яхши, вазни 100-130 г. Пиёзбоши етилганда тупроқдан ярим кўтарилиб туради. Таркибида қуруқ модда миқдори- 13,9%. Ҳосилдорлиги 45-50 т/га. Баҳорги ва тўқсонбости муддатларда экишга яроқли.

3АФАР

Ўртапишар нав, ўсув даври- 138-143 кун. Пиёзбоши юмалоқсимон, қобиғи бинафша ранг, эти оч би-нафша ранг, серсув, тиғизлиги ўртача, вазни 130-150 г. Таркибида қуруқ модда миқдори 13,9%. Ҳосилдорлиги 40-45 т/га. Баҳорги ва тўқсонбости муддатларда экишга яроқли.

ОҚ ДУР

Эртапишар нав, ўсув даври 110 кун. Ҳосили апрелнинг иккинчи ярми, майнинг биринчи ўн беш кунлигида пишиб етилади. Пиёзбоши юмалоқси-мон, қобиғи оқ рангли, эти- оқ, серсув, тиғиз, ваз-ни- 100-125 г. Таркибида қуруқ модда миқдори- 12,3%, Ҳосилдорлиги- 38-43 т/га. Эрта кузда ав-густнинг иккинчи ва сентябрнинг биринчи ярмида экишга яроқли.
Эртапишар нав, ўсув даври 110 кун. Ҳосили апрелнинг иккинчи ярми, майнинг биринчи ўн беш кунлигида пишиб етилади. Пиёзбоши юмалоқси-мон, қобиғи сариқ ранг, эти оқ, серсув, тиғиз, вазни 100-125 г. Таркибида қуруқ модда миқдори 11,4%, Ҳосилдорлиги 40-45 т/га. Эрта кузда августнинг иккинчи ва сентябрнинг биринчи ярмида экишга яроқли.
- Advertisement -

MOST POPULAR

ҚОРА ҚАНТ

ОЛМОС

САХОВАТ