Сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги лабораторияси

Ўзбекистонда сабзавот экинларининг уруғчилик ва уруғшунослик ишларини илмий асосда  ташкил этиш 1926 йилда бошланган. 1935 йилдан  Ўзбекистон сабзавот ва полиз экинлари тажриба станциясида сабзавот, полиз экинлари уруғчилиги билан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.

          Станция ташкил этилиши билан сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини етиштиришга катта аҳамият берила бошланди.  Сабзавот, полиз экинларининг янги яратилган ва районлаштирилган навлари бўйича элита уруғларини кўпайтиришга эътибор кучайтирилди

Республикамизда сабзавот ва полиз экинлари уруғчилигининг бошланғич даврларда ташкилий ишларни олиб бориш ва ривожлантиришда а олимлардан Н.В.Сидоров, Н.В.Рейхаль, П.С.Дряпин, Б.А.Мухин, П.Н.Мазукина, И.С.Пятницкийларнинг хизматлари каттадир.

         Ўзбекистонда сабзавот ва полиз экинларининг суперэлита, элита уруғларини етиштириш,  уруғчилик ва уруғшуносликда  илмий тадқиқот ишларини олиб боришда  Г.О.Земан, В.Н.Ермохин,  А.Г.Никулина, П.Н.Дудко, М.Н. Кулакова , кейинги йилларда А.С.Хакимов, С.Қ.Қўчқоров, А.М.Аббосов, А.А.Тошмухамедов, А.М.Мустаев, Т.Сагдуллаев, Ш.Қорабоев, В.Черников, М.Умарова, Б.Абдуллаев. Ж.Абдувахобов  ва бошқа   олимларнинг хиссалари беқиёс бўлган.

Институтнинг уруғчилик лабораториясига 1961 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Хакимов Абдунаби Султонович раҳбарлик қилган.    

Лабораторияга 1997-2008 йилларда қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Мустаев А.М., 2008-2010 йилларда қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Аббосов А.М. , 2010 йилдан  Мирзиятов М. 2015 йилдан Ш.Махамадаминов рахбарлик қилмоқда.